Аждодларимизга муносиб ворис бўламиз

15.12.2021 09:12:18

Мана яқиндагина “Адолат” СДП томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг шаҳар, туман, вилоят ҳамда республика босқичи якунланди.

Мен ҳам кўрик-танловда аввало Бухоро шаҳар босқичида қатнашиб, вилоят босқичида иштирок этишга муваффақ бўлдим, сўнгра вилоят босқичида ҳам биринчиликни эгаллаб танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдим. Республика босқичида ҳам фахрли 3-ўринни эгалладим.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - e1898d107ea4ed0d5f2c3.jpg

Танлов белгиланган низом асосида 3-босқичда, 1-шарт таништирув шарти, 2 - шарт – Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси ва “Сиёсий партиялар” тўғрисида савол-жавоб, 3 – шарт – эркин мавзу деб номланиб,  бу шартда иштирокчи томонидан “Адолат” социал-демократик партияси  менинг тасаввуримда” мавзусида ижодий иш тайёрлаш каби йўналишлар асосида тенгдошларим билан беллашдик. Қолаверса, тадбирда иштирокчиларнинг саҳна маданияти, нотиқлик маҳорати ҳамда ижодий қобилиятлари ҳам аълоҳида эътиборга олинди.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 118bdabb45a3512a2e2d4.jpg

Танловда чиқишларимизни ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб бордилар. Танлов қизғин баҳс-мунозараларга айланиб кетди, вилоятлардан қатнашган тенгдошларим ҳам кучли билим эгалари экан.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - ba2c6236a726aa72bc56d.jpg

Мана шу каби кўрик-танловлар ташкил этилиши биз ўқувчиларни жуда руҳлантиради, бизларни ўқишга, билим олишга бўлган иштиёқимизни янада кучайтиради, “Адолат” СДП томонидан ўтказилган танловда ҳам биз ўқувчилар янада кенгроқ билимга эга бўлдик, тенгдошларимиз билан фикрлар алмашдик ҳамда ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимизга туртки бўлди.  Қолаверса ҳуқуқий ва сиёсий билимларимизни янада бойитиб олишга эришдик. Бир сўз билан айтганда бизларда янги шижоат ва келажагимизга бўлган янада юксак ишонч пайдо бўлди.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 8097c48401dbea4d50953.jpg

Мен кейинги сафар ўтказиладиган танловларда ҳам фаол иштирок этиб, биринчиликни қўлга киритишга вада бераман. Бунинг учун янада кўпроқ ўқиб, билим олишдан ва ҳаракатдан тўхтамайман. Зеро, Ватан келажаги биз ёшларнинг қўлида экан, бунинг учун бизлар энг аввало ўқиб-изланишимиз, тафаккур қилишимиз ва албатта аждодларимизга муносиб ворис бўлишимиз керак.

Тофиқбек АКРАМОВ,

“Адолат” СДП фаоли,

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Бухоро академик лицейи ўқувчиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+