Депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

04.04.2022 16:04:44

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар Яккасарой туман Кенгаши ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Депутат ва ёшлар учрашуви” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзолари, партия Марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутатлари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, “Ёш адолатчилар” қаноти Республика Кенгаши раиси ва аъзолари, фаоллар ҳамда  ОАВлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон “Адолат” СДП ёшларни нафақат мамлакатимиз келажаги, балки давлат ва жамият ривожи йўлидаги мақсадларга эришишда таянч ва ҳал қилувчи куч, деб билади. Жисмонан соғлом ва маънан етук, мустақил фикрга эга, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир авлод  - ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш йўлидан дадил бораётган мустақил давлатнинг муваффақияти гаровидир.

Бугун ўсиб келаётган ёшлар Учинчи ренессанс пойдеворини яратиб, буюк давлат барпо этишда асосий омилдир.

Таъкидланганидек, бугун ёшларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг негизида ҳам айнан ёш авлод вакилларининг камолоти кўзланади. Негаки, юртимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи, яқин ва порлоқ келажаги ҳам айнан ёшлардир.

Ўтган давр мобайнида Президент ёшларнинг манфаати, келажаги, ҳуқуқларини ифода этувчи 55 та Фармон, 117 та қарорга имзо чекишининг ўзиёқ келажагимиз эгаларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбатнинг ёрқин ифодаси, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Ва, айниқса, жорий йил мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши ҳам инсонларни мақсадларини рўйёбга чиқаришнинг айниқса ёшларга эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Шу аснода ўтган давр мобайнида олий таълим муассасалари сони 127 тага етказилиб, 26 та хорижий университетларнинг филиаллари очилди. Охирги 5 йилда олий ўқув юртларга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 мингтага етказилди.

Давлат грантлари 21 мингтадан 47 мингтага кўпайтирилгани, эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 минг нафар қизларга олий ўқув юртларига кириш учун алоҳида грантлар ажратилгани, магистратура босқичига контракт тўлови асосида ўқишга кирган қизларни контракт пуллари давлат бюджетидан қоплаб берилиши минглаб оилаларга кутилмаган қувонч ва шодлик олиб келди.

Бугун президент қўяётган талаб ҳам ҳар қандай инвестиция лойиҳаси ёшлар муаммоларининг ечимларига йўналтираётганлиги жуда катта аҳамиятга эгадир. Ваҳоланки, ҳар қандай ечилмай қолган ёшлар муаммоси, келажакда нохуш ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Шу нуқтаи назардан, партиямизнинг сайловолди дастурида “Ёшлар муаммоларига инвестиция – келажакка сармоя” ғояси устувор вазифалар сирасига киради.

Ҳар қандай сармоядан самарали натижалар кўзланади ва кутилади, албатта. Бу борада Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрлари биз учун қўлланма ва йўлланма бўла олади: “ёшларга оид сиёсатнинг иккита энг муҳим йўналиши: биринчиси – уларга замонавий билим бериш, иккинчиси – ёшлар бандлигини таъминлашдир.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда ёшларга бўлган алоҳида эътибор туфайли уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки кенгайиб бормоқда. Партия ҳам уларни катта куч деб билади. Шундай экан, навқирон авлод вакиллари бунга жавобан янада фаол бўлишлари, бор билим ва куч-ғайратларини “Адолат” СДП нуфузини оширишга сафарбар этишлари даркор. Биринчи навбатда сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга эътибор қаратиш лозим. Бу билан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшишлари мумкин. Зеро, бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшлари – мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси бўлиб майдонга чиқмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек – ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ғоявий ишларни шунга йўналтиришимиз зарурки, ёшлар аҳолининг бошқа қатламларидан кўра мамлакатдаги ислоҳотлардан ютаётганлигини, янги инновацион иқтисодиёт дунёга келаётганлигини, таълим тизими қамрови кенгаяётгани, бандлик ва умр кўриш даражаси ўсаётганлиги ва улар олдида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга, тенглар ичра тенг мамлакатда яшаш истиқболлари очилаётганини тушуниб етсинлар.

Ушбу кенг қамровли мақсадлар доирасида алоҳида эътиборни партиянинг ёш фаолларига ўз қобилиятларини амалда қўллаш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда, шу жумладан, ўзларининг манфаатларига дахлдор соҳаларда фаол иштирок этиш имконини берадиган аниқ сиёсий чораларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ёшлар билан мулоқот учун шароит яратиш ва имкониятларни кенгайтириш ҳамда уларни ўзларига бевосита тегишли дастур ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишга жалб этиш лозим.

Ўтказилган давра суҳбати қизғин баҳс ва мулохазаларга бой бўлди. Тадбир давомида мавзу юзасидан иштирокчилар томонидан кўплаб таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда амалга тадбиқ этиш борасида хулоса ишлаб чиқилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+