“Эл нетиб топгай мениким...”

04.02.2022 19:02:40

Айни кунларда малакатимизда Алишер Навоийнинг 581 йиллиги кенг нишонланмоқда.

 “Адолат” СДП Марказий аппарати мажлислар залида  ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида  онлайн шаклда  “Илмлилик саодат, илмсизлик жаҳолат” мавзусида бўлиб ўтган конференция барча  иштирокчилар қаторида  хоразмлик  Навоий издошларига ҳам кўтаринкилик бағишлади.

Хоразмлик адолатчлар  Республика ихсослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиалида  навоийхонлик кечасининг фаол иштирокчиси бўлишди.

   Кечада сўзга чиққан партия етакчилари,  навоийшунос олимлар, санъаткорлар, ёш адолатчиларнинг  маъруза ва  ижобий чиқишлари йиғилганларни миллат  тақдирига бефарқ бўлмасликка, халқимиз бирлигига муносиб ҳисса қўшишга, юрт дарди билан ёниб яшашга яна бир бора ундади. 

   Партия Хоразм вилоят кенгаши қошида фаолият олиб бораётган “Истеъдод” клуби аъзоси Тўхтажон Қурязова сўзга чиқиб, мазкур  конференция ёшларни ватанпарварлик руҳида униб ўсишларида аҳамиятли экани тўғрисида гапирди ва Навоийнинг ғазалидан намуна ўқиди.  

Бир сўз билан айтганда, партиямиз томонидан ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудига бағишланган бу каби тадбирлар,  шоирнинг ижодини ўрганиш орқали, ҳамюртларимиз қалбида инсонпарварлик, садоқат, илм-мърифатга чанқоқлик каби гўзал фазилатларни  қайта намоён этаётгани билан аҳамиятлидир.

                              

 

                                                                                             Замира     АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                   “Адолат”  СДП

                                                                     Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+