Ғолиблик муборак!

06.01.2022 12:01:55

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Стратегия ва менежмент бўлими бошлиғи, «Ёшлар парламенти» аъзоси Акбаршоҳ Тешабоев «Адолат» СДП нинг кўзга кўринган етакчи ёшларидан биридир.

Бугунги кунда у ўз фаолияти давомида салмоқли ютуқларга эришиши баробарида ортидан кўплаб ёшларни эргаштириб келмоқда. Ўз ишига масъулиятли талабчан раҳбар, жамоада эътибор қозонган, кўплаб ютуқлари билан юртимиз ёшлари учун намунага айланган қаҳрамонимизнинг серқирра шахсияти, изланувчанлиги, олдига қўйган мақсади йўлида собитқадам бўлиши уни поғонама-поғона юксакликка элтмоқда.

А.Тешабоев фаолияти ҳақида сўз юритадиган бўлсак, у юзлаб илмий мақолалар муаллифи ҳамда 2 та илмий-оммабоп қўлланма яратувчиси ҳисобланади. Фаолимиз аввал Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр даражасини сўнгра ушбу олийгоҳнинг магистр даражасини қўлга киритган ҳуқуқий соҳада етук мутахассис ҳамдир. Бугунги кунда ғолибимиз ўзи фаолият олиб бораётган вазифада қонунчилик муаммолари билан жиддий шуғулланиб, уларнинг ечими борасида аҳоли учун қулай бўлган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқилишида жонбозлик кўрсатмоқда. Унинг илмий изланишлари чет мамлакатларда ҳам эътироф қозониб, нуфузли хорижий журналларда чоп этилган ва кенг амалиётга татбиқ этилмоқда.

Акбаршох Тешабоев нафақат ўз соҳасида илғор, балки жамоат ишларида ҳам етакчи ёшлардан. У «Адолат» СДПнинг кўплаб лойиҳаларида фаол иштирок этиши баробарида ташаббускор ғоялар тарғиботчиси ҳамдир.

Яқинда ўтган 2021 йил якуни бўйича «Адолат» СДП томонидан жамиятимизда адолат мезонларини қарор топтириш ҳамда партиянинг устувор мақсад ва ғояларини амалиётга татбиқ этишда фаоллик кўрсатаётган ёшларни аниқлаш ва саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида партия расмий ижтимоий тармоқларида ташкил этилган сўровномаларнинг натижаси бўйича Акбаршох Тешабоев ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг энг кўп қўллаб-қувватловига сазовор бўлиб, ғолибликни қўлга киритди.

Биз фаолимизнинг юртимиз ривожи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги меҳнатларига муносиб эътибор қаратилиб, фуқароларимизнинг юксак эътирофга сазовор бўлганлиги билан қизғин муборакбод этамиз ҳамда келгуси ишларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз!

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+