“Конституция ранглар жилосида” ижодий кўрик-танловини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

25.10.2022 12:10:19

Бугун «Конституция ранглар жилосида» ижодий кўрик-танловини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан танловни республика бўйлаб юқори даражада ўтказиш ва ёш ижодкорларни танловда иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бадиий академия ҳамкорлигида ҳудудларда комиссия аъзоларини шакллантириш, танловни республика бўйлаб кенг ёритишни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

«Конституция ранглар жилосида» ижодий кўрик-танловини ўтказилишидан асосий мақсад ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимиздаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик қадрига етиш, ўзликка қайтиш ва уни англаш, инсон манфаатлари устувор бўлган эркин демократик жамият қуриш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси қадрига етиш;

халқимизнинг асрий орзулари, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган озод ва обод Ватан равнақи тамойиллари, юртимиз фуқароларининг бурч, ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ўзида мужассам этган Конституциямиз тарғиб этиш;

Бош қомусимиз «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш»нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишини болалар ижодида акс эттириш;

мамлакатимизнинг барча ҳудудларида халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат фазилатларини шакллантириш, Давлат рамзларининг миллий давлатчилигимиз тарихи, бугунги мустақил тараққиётимизда тутган ўрни ва қадр-қимматини юксалтириш;

мустақиллик – халқимиз учун эркин, бахтли ва фаровон, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт кечириш имконини бергани, ёшларимизнинг барча соҳаларда ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун беқиёс имкониятлар яратганини қадрлаш ҳиссини уйғотиш.

Танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат эканлиги таъкидланди.

- ёшлар онгида Bатанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш;

- Конституцияда инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият деб белгилаб қўйилганлиги ва у инсон манфаатлари учун хизмат қилишини ёшлар онгига уқтириш.

Ташкилий ишлардаги барча масалалар ишчи гуруҳ томонидан кенг муҳокама қилинди.

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+