Кўрик-танлов бизларга маъсулият юклайди

30.11.2021 15:11:30

         Бугунги кунда мамлакатимизда юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қад­риятлар руҳида тарбиялаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

         Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев бевосита ташаббуси ва рахнамолиги асосида ёшларга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мен ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиб келинаётган ёшлар қаторида эканлигимдан мамнунман.

         Мен Жиззах юридик техникумида иккинчи босқичида  таҳсил оламан. Тенгдошларим қатори аъло ўқишга, жамоат ишларида доимо фаол қатнашишга ҳаракат қиламан. Бизнинг техникумимиз ҳуқуқшунослик ва ижтимоий фанларни чуқурлаштириб ўргатишга ихтисослаштирилган. Техникумимиз “Адолат” социал-демократик партияси билан ҳамкорликда кўплаб тадбирларни ўтказиб келмоқда. Мен ўтказилаётган ушбу тадбирларда иштирок этган давримдан бошлаб “Адолат” социал-демократик партиясининг олиб бораётган фаолиятига қизиқишим ортган. Шу қизиқишим сабабли мен партия аъзоси бўлишга қарор қилдим.

         Айниқса, Ёшларимиз ўртасида ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга қаратилган ишларнинг самарасини ошириш партиянинг устивор вазифаларидан бири эканлиги мени янада қувонтиради. Қолаверса, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Конституция билимдони” кўрик-танловининг ўтказилиши юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялашда катта хизмат қилмоқда.

         Мен ҳам ушбу кўрик-танловнинг шаҳар ва вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритиб, “Конституция билимдони” кўрик-танловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдим. Бу ютуқ менга қувонч улашиши билан биргаликда ўзига хос маъсулияни ҳам юклайди. Чунки мен кўрик-танловнинг республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар орасида Жиззах вилояти ёшлари шаънини ҳимоя қиламан. Бунда менга ишонч билдирган партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши жамоаси ва дўстларимнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Абдулазиз Каримов,

“Конституция билимдони” кўрик-танловининг

Жиззах вилоят босқичи ғолиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+