Кўрик-танловда “Ёш сиёсатчи”га айландим

15.12.2021 09:12:08

“Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ҳар йили анъанавий равишда ўтказилаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови биз ёшларнинг ҳуқуқий билимларимизни оширишга хизмат қилмоқда. Бу йил менда мазкур танловда қатнашиш истаги туғилди. Туман ва вилоят босқичларига тайёргарлик чоғида ўз билимларимни оширдим. Омадим келиб республика босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлдим.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - ceebab2b1586970a2ccda.jpg

Тўғриси, телевидениеда бир неча кўрсатувлар тайёрлаганим ва бир қатор тадбирларда қатнашганим учун ўзимда катта ишонч сездим. Шундай бўлсада тайёргарликни кучайтирдим. Пойтахтимизда ўтказилган танловнинг республика босқичида тенгдошларимнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимдонлиги, саҳна маданияти ва ташкилотчилигига ҳавасим келди. Танловда 4-ўринга муносиб топилдим. Бу мени чексиз қувонтирди.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 8ce73c8616ca15d8b7636.jpg

Танлов биз ёшларнинг билимларимизни ошириш баробарида Ватан тараққиётига ҳисса қўшишга чақирди. “Ёш сиёсатчи” сифатида партия лойиҳаларини амалга оширишда фаол қатнашишга ўргатди. 

                                                      Комила Ғанижонова,

партия фаоли, “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови иштирокчиси.

Андижон вилояти.

.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+