Коррупция - ёшлар нигоҳида

01.02.2022 16:02:47

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хабарингиз бор ўтган 2021 йил мобайнида «Адолат» СДП ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш мавзусида Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида иншоллар танлови ўтказилган эди. Мазкур танловни ўтказишта барча туман шаҳарларда ишчи гурухлар тўзилиб мактаб ўқувчиларининг ижодий ишлари одилона баҳоланган ҳолда, иншолар саралаб олинди ва энг муносиб кўрилганлари “Коррупция – ёшлар нигоҳида” номли китобга киритилди.

Амударё тумани ҳокимлиги биносида мазкур китобнинг тақдимот маросими ўтказилди ва унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди. “Адолат” СДП Амударё тумани Кенгаши томонидан иштирокчиларга “Коррупция – ёшлар нигоҳида” номли китоб ва эсталик совғалари топширилди.

Сўзга чиқувчилар Амударё тумани номидан танловда фаол иштирок этган барча ўқувчиларга эришган ютуқлари билан табриклаб ва уларга таълим берган фидойи устозларига миннатдорчилик билдирди.

Ўтказилган иншолар танлови орқали адолатпарвар ёшларимизнинг она ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, коррупцияга қарши курашишда ёшларимизнинг фикрлаш қобилияти анча теранлиги ва шахсий дунёқарашга эга эканлиги яққол намоён бўлди.

Дарҳақиқат, гап коррупцияга қарши кураш ҳақида борар экан, бу борада жамоатчиликнинг назорати жуда муҳим эканини алоҳида таъкидлаш керак. Энг асосийси, бу жараёнда ёшларнинг фаоллиги сезилаётгани эътиборга моликдир.

Ўктам ЮЛДАШЕВ,

“Адолат ” СДП Амударё тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+