Тараққиёт асри кучли тафаккурни талаб этади

25.02.2022 12:02:29

Сариосиё тумани 47-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сариосиё туман Кенгаши,  туман ИИБ ҳамда диний идора вакиллари ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда ёшларни радикаллашиш ва терроризмга олиб келадиган зўравон экстремизм ғояларидан ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, туман ИИБ ходимлари, диний идора вакиллари, мактаб педагог-ўқитувчилари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни туман Кенгаши раиси Муродулло Сангинов очди ва иштирокчиларни тадбирдан кўзланган мақсад юзасидан тушунтириб ўтди.

Тадбирда сўз олган маърузачилар ўқувчи-ёшларга диний экстремизм ва терроризм, “оммавий маданият”  ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Давра суҳбатида маърузачилар томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.Тадбир давомида маърузачилар ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, диний бағрикенглик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисида Республикамизда олиб борилаётган ишлар ва қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар беришди.

Зоир Ёров, тумандаги 47-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, тадбир иштирокчиси:

-Ҳар қандай экстремистик, ёт ғоялар моҳияти ўзгалар устидан ҳукмронлик қилиш, жиноят содир этиш, инсониятни таназзулга бошлашдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун ҳам ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар онгида ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, “оммавий маданият” хуружидан асрашда нафақат мутасадди муассасалар, балки ҳар бир фуқаро масъулдир. Тадбир давомида истиқболимиз эгаларининг илм-фанга қизиқишларини кучайтириш, ижодий қобилият ва салоҳиятини ошириш, баркамол шахсни тарбиялаш ўта муҳим вазифа ҳисобланиши айтиб ўтилди. Дарҳақиқат, маънавий таҳдидлар шаклан турлича бўлса-да, уларнинг мақсади бир хил — ёшларнинг тафаккурини сийқалаштириш, уларни ўзига маънавий қул қилиш орқали мудҳиш ниятлари йўлида фойдаланишдан иборат. Буни ҳар бир ёш, ҳар бир фуқаро тушуниб етмоғи шарт.  

      Давра суҳбати иштирокчилари томонидан экстремизм ва терроризмга қарши курашда ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган маънавий-маърифий тарбия муаммолари, глобаллашув шароитида таълим-тарбия тизими орқали ёшларнинг  қатъий фуқаролик позициясини, уларнинг онгида зўравонлик ва ёт ғояларга муросасизликни шакллантиришни кучайтиришга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказилиб бориши зарурлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.

Беҳзод Аҳмедов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сариосиё туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+