Ёш "Адолат фаоллари” аёлларга эҳтиром кўрсатишди

06.03.2024 11:03:02

Халқаро хотин-қизлар куни байрами олдидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши сафидаги йигитларимиз “Аёлга эҳтиром” лойиҳаси доирасида ташаббус билан чиқишди. Сафдошларимиз Андижон шаҳридаги меҳнат жамоаларида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларни байрам билан қутлашди. Опа-сингилларимизни иш жойларига бориб, уларга гул ва эсдалик совғалари топширишди.
Соҳиба Дадажонова, Андижон шаҳридаги "Akmal Farm Medical” хусусий дорихонаси сотувчиси:
– Байрам арафасида қутловлар, совғаларни қайси бир аёл истамайди, дейсиз?! Шунга қарамай, “Адолат” фаолларининг табригини умуман кутмагандим. Кайфиятим шунақа кўтарилди. Мен учун бу энг қадрли совға бўлиб қолади. Байрамларимиз кўп бўлсин, юртимиз тинч ва янада обод бўлишига тилакдошман.


Фаолларимизнинг опа-сингилларимизга эҳтиром кўрсатиш йўлидаги ташаббуси қанот ёзди. Андижондаги аёлларга байрам шодлиги улашилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+