Ёшлар ҳеч кимга қарам бўлмайди

13.04.2021 10:04:02

Инсон зотининг ёшлик чоғида вужудидаги куч-қувват, юрагидаги ёниқ ҳарорат  туфайли ҳар қандай ишга қодир топмоғидан далолатдир.

Ҳа, ёшлик одамзотга берилган шундай бебаҳо имконият ва неъматки,  бу пайтда инсоннинг  келажагини ёхуд у, ёки бу томонга буриб юбориши айни ҳақиқатдир. Шунинг учун ёшлик чоғида истиқболимиз эгалари тошқин дарёга ўхшайди.Уни ўз вақтида жиловлай олмасак, кейин кеч бўлади.

Бугун Шахрисабз  туманидаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Адолат”  СДП вилоят ва туман Кенгаши ҳамда ҳамкор идоралар вакиллари иштирокида “Ёшларни ахборот хуружларидан асрайлик” мавзуидаги тадбирда ҳам  асосан шулар хусусида фикр юритилди.

Мактабларда таълим сифатини ошириш, ёш авлодни турли ёт ғоялардан асраш учун тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этиш, интеллектуал баҳс-мунозаралар, улуғ инсонларнинг таваллуд кунларини ўтказиш ва уларнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида ёшларни бохабар этиб бориш ҳам мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда  сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилрабо Темирова,  партиянинг туман Кенгаши раиси Бекзод Мирзаев,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси  Мадина Аллабердиева ва бошқалар ёш авлод   онгини  интернет  тармоқларида эълон қилинаётган салбий ахборотлардан асраш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш, турли ёлғон ва зарарли хабарлардан “заҳарланиш”ларини олдини олиш йўллари хусусида ўз тавсияларини бердилар.

Учрашувда иштирок этган мутасаддилар ёшларнинг биздан кўра ақллироқ, билимли ва ишбилармонроқ бўлиши кераклиги учун ҳозир барча мутасадди идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари  бирлашиб, эртанги ишимиз давомчилари онгини  ҳар қандай салбийликка йўналтирилган ёт ғоялардан асраш лозимлигига келишиб олдилар.

                                                                               Абдулазиз  АБДИЕВ,

                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят 

                                                   Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+