Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!

01.03.2022 12:03:04

Партиянинг Жарқўрғон туман “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши томонидан Жарқўрғон бизнес ва енгил саноат техникумида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши вакиллари, туман Кенгаши депутатлари, туман диний ишлар бўйича идора вакиллари, туман маданият бўлими вакиллари ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш туман бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова очди ва иштирокчиларни тадбирдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар тўғрисида тушунтириб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугун мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, мамлакат тараққиёти аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия берилаётганига боғлиқ эканлигини, шунингдек, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш зарурлиги, “жаҳолатга қарши маърифат” каби улуғвор ғояни шиор қилиб, юрт тинчлиги ва тараққиётида ёшларимиз ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан, келажакда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани хусусида гапириб ўтишди.    Қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-ахлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Жарқўрғон1

Шунингдек, тадбирда ёшларга дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти ҳар томонлама чуқур тушунтирилди. Терроризм ва диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, "оммавий маданият" ва шу каби турли таҳдидлар тўғрисида маълумотлар берилиб, ёшларни айни вақтда пухта билим олишга, турли касб-ҳунарларни бошини тутишга, қолаверса бўш вақтларини мазмунли ўтказишда бадиий китоблар мутолаа қилишга чорладилар.

Бекзод Алибоев, Жарқўрғон бизнес ва енгил саноат техникуми талабаси, тадбир иштирокчиси:

 - Таъкидланганидек, ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳаммамизга маълумки ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилинади. Шундай экан, биз ёшлар онгида  она Ватанга бўлган муҳаббат, қадимий бой тарихимизга, ота-боболаримиз каби ўз динимизга садоқат туйғулари мукаммал шаклланиши, онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитет ҳосил қилиниши муҳим ўрин тутади. Асосийси,  худбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупция, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай халос этиш ёшларнинг маънавий камолотида катта аҳамиятга эга.

Тадбир сўнггида талаба ёшлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар олишди.

 

Баҳром Шомурзаев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+