COVID-19: БМТ Бош котиби янги штаммлар хавфидан огоҳлантирди

08.07.2021 19:07:43

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш коронавируснинг энг хавфли штаммлари пайдо бўлиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда Казинформ БМТ янгиликларига асосланиб хабар берди.

Сўнгги статистикага кўра, дунёда COVID-19 пандемияси туфайли тўрт миллиондан ортиқ киши вафот этган.

– Вирус қанчалик кенг тарқаладиган бўлса, шунчалик юқумли, ўлимга олиб келадиган ва мавжуд вакциналарнинг самарадорлигини камайтирадиган штаммлар пайдо бўлади. Миллионлаб одамлар хавф остида қолади, – деди БМТ раҳбари.

Шунингдек, Антониу Гутерриш глобал эмлаш режасини амалга ошириш учун фавқулодда ишчи гуруҳини тузишга чақирди.

Унинг таъкидлашича, вакцина ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган барча давлатлар, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, тегишли фармацевтика компаниялари ва халқаро молия институтлари ҳамкорликда иш олиб бориши керак.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+