Россиядан Тоғли Қорабоғ учун 250 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди

22.12.2020 14:12:46

Россиядан 250 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдам юки билан тўлдирилган ўттиз бешта вагон Тоғли Қорабоғ шаҳрига етиб келди.

Бу Тоғли Қорабоққа темир йўл орқали юборилган юкларнинг энг йирик партияси, дейилади "РИА Новости" хабарида.

Ёрдам юклари Тоғли Қорабоғнинг Озарбайжон–Арманистон зиддиятларидан зарар кўрган аҳоли  ҳудудларига тарқатилади.

Инсонпарварлик ёрдами таркибида бешта ёнғинга қарши танкер, тўртта УАЗ автомобили, ўнта дизель генератори, 280 кубметр ёғоч ва 35 мингга яқин уй анжомлари ўрин олган.

УЗА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+